

"Суарес билан ҳаммаси жойида. Ушбу ҳужумчисиз бизга қийин, чунки у бизга ҳар бир баҳсда голли вазиятлар яратиб беради.
Ундаги вазият жуда ажойиб. Суарес гол урмаса, кўплаб саволлар беришади, кейин эса у голларни қалаштириб ташлайди.
У "Барселона" тарихидаги бешинчи тўпурар. Луис яна голлар ура бошлайди, бунга ишонаман" - дейди мураббий.
"Севилья" - "Барселона" учрашув бугун Тошкент вақти билан 20:15да старт олади.



