Вальверде ҳамда Зидан иштирокидаги матбуот анжумани ва "Барселона" машғулоти

Aslanov Jasurbek
18 дек 2019, 14:08
Бугун, 18 декабрь куни "Камп Ноу" стадионида "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида футбол олами кутган "Эл-Классико" бўлиб ўтади.

Каталония клуби матбуот хизмати ушбу учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжумани ва "кўк-анорранглилар" машғулоти видеосини тақдим этди.

"Барселона" устози Эрнесто Вальверде: "Иккала жамоа ҳам очколар борасида олдинга чиқиб олишни хоҳлайди. Икки ой олдин жадвалда етакчи эдик, энди эса очколаримиз "Реал"ники билан тенг, чунки "Қироллик клуби" 95-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди ("Валенсия"га қарши баҳсда). Кучлар тенг".


"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан: "Рақибимиз жуда кучли ва доимо барқарор ўйин кўрсатиб келган. Улар таркибида Месси бор. Бироқ бизнинг ҳам ўз қуролларимиз мавжуд. Шогирдларим "Барселона"га қарши баҳсда яхши ўйин кўрсатишларига ишонаман".


TAS-IX


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›