Вальверде Дембеленинг "Малага"га қарши ўйинига баҳо берди

Mirjalol Normatov
11 мар 2018, 16:06
"Барселона" устози Эрнесто Вальверде Испания чемпионати доирасида "Малага"га қарши ўйиндан кейин Усмон Дембеленинг ўйинларига баҳо берди.

"Дембелега вақт керак. Ёш футболчи учун "Барселона" таркибида тўп суриш катта босим беради. Мавсумнинг қолган қисмида у ўз вазифаларини тўлиқ бажариши лозим. "Малага"га қарши ўйинда у олдинга катта қадам ташлади", - деди мураббий.

Бу мавсумда Усмон Примеро доирасида 8 ўйин ўтказиб, 3 гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es