Вальверде: “Балки бир кун келиб эркаклар жамоасини аёллар бошқарар”

Aslanov Jasurbek
8 мар 2019
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Халқаро аёллар кунига (8-март) бағишлаб ўтказилган пресс-конференцияда аёллар футболини ривожлантириш бўйича масалаларга эътибор қаратди.

“Катта қадам ташланди. Тобора футболда аёллар кўпайиб бормоқда. Бу жараён тўхтаб қолмаса керак. Шунингдек, ҳозир аёл ҳакамлар сони ҳам ортмоқда. Ким билади, балки, бир кун келиб мана шу курсида эркаклар жамоасига мураббийлик қилувчи аёл ўтирар. Эркаклар футболида ҳали ҳамон ҳақоратлар ва камситишлар кенг тарқалганми? Бу инсоннинг олган тарбиясига боғлиқ.” – дейди каталонияликлар бош мураббийи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo