Валерий Непомняший: "Том"дан кетишимга жамоат фикри сабаб бўлди"

Nadirkhuja Yuldashev
18 май 2016, 06:45
"Томь" жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомняший, айнан жамоат фикри туфайли кетиш учун ариза ёзганлигини айтиб ўтди.

72 ёшли мутахассис ТАСС ахборот агентлигига интервью берар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди:

- Сўнгги пайтларда менинг манзилим томон айтилаётган гаплардан келиб чиққан ҳолда кетишни маъқул кўрдим. Клуб мухлислари кўп маротаба норозилик билдирдилар. Мендан кўпроқ фикр кутишингиз мумкин, аммо айтмайман. Шуни такидлаб ўтардим-ки, губернатор билан келишган ҳолда шундай қарорга келдик. 

"Том"даги муваффақиятсизликка изоҳ берар экан, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи шундай дейди:

- Ўйин борасида муаммо йўқ. Рақиблардан кучсиз эмасмиз. Биздаги камчилик ҳужумдаги вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик бўлди. Иккинчи муаммо, ҳужумдан ҳимояга қайтишда. Шунинг учун рақибларимизга тўпни олдириб қўйгач ҳимояланишда кечиккан вазиятларимиз йўқ эмасди. 

Айни пайтда "Томь" Россия биринчи дивизионида учинчи ўринни банд этиб турибди.


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: ТАСС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›