

Валентин Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ассистентлик қилади. Сингапурлик Чиа Энг Вах Жон ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Чен Ёнглианг (Хитой).
“Жежу Юнайтед” – “Гамба Осака” учрашуви 9 май куни Жанубий Кореянинг Жежу шаҳридаги Jeju World Cup Stadium майдонида ўтказилади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:00 да бошланиши режалаштирилган.



