"Валенсия"нинг янги бош мураббийи номи эълон қилинди
Narzulla Saydullayev
4 июл 2014
Москванинг "Динамо" ва "Порту" клуби собиқ дарвозабони Нуну "Валенсия" бош мураббийи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
40 ёшли португалиялик мураббий "кўршапалаклар" билан "1+1" тизимида шартнома тузди. Нуну 4 июль куни оммага расман таништирилади.