"Валенсия" "Реал"га Майораль учун 15 млн евро ва бонуслар таклиф қилди

Alisher
17 авг 2020, 18:00
"Валенсия" "Реал" форварди Борха Майорални ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Валенсия" 23 ёшли испаниялик футболчи учун 15 миллион евро ва бонуслар таклиф қилишган. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

"Лацио" ҳам қизиқаётган ҳужумчининг "Реал" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи сўнгги икки мавсум давомида "Леванте"да ижара асосида ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com