

Бу мавсум Валенсия мухлислар овозига кўра уч бор ой футболчиси деб топилган эди. Ушбу совринни ўтган йил қўлга киритган Крисс Смоллинг нима учун Валенсияга овоз берганини айтиб ўтди.
"Антонио ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам стабил ва ишончли бўлди. Ҳар бир ҳужумчи ва вингер уни алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва қийин ҳолатга тушиб қолди".
Валенсия 2011-2012 йилги мавсумда ҳам футболчилар талқинига кўра энг яхши бўлган эди.




