"Валенсия" Бельгия терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
16 авг 2022, 15:40
"Валенсия" "Лион" собиқ ҳимоячиси Жейсон Денайерга қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, испан клуби 27 ёшли бельгиялик билан музокаралар олиб бормоқда ва у билан келишувга эришишга яқин.

Денайер 2018 йилнинг августидан 2022 йилнинг июнига қадар "Лион"да ўйнаган. У ўтган мавсум 20та ўйинда 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Бельгия терма жамоаси футболчиси ўтган мавсум сўнггида эркин агентга айланди ва "Лион" у билан битимни узайтирмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira