Вакцина олишни истамаётган Киммихни клуб жазоламоқчи
11 ноя 2021 23:30
Янгиликлар
Вакцина олишни истамаётган Киммихни клуб жазоламоқчи
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих 384 минг евросини йўқотиши мумкин.
Карантинда бўлиб, мажбуриятларни бажармаётгани учун клуб уни шундай жазога тортишга ҳақли.
Хавбек карантиндалиги вақтида коронавирусга ижобий тест топширган Никлас Зюле билан кўришган. Киммих вакцина олмаган ва буни истамаяпти. Шу сабабли у 7 кун давомида изоляцияда бўлиши керак.
Германия қонунчилигига кўра, ташкилот ходимининг карантин пулини кўтариб бермайди.
Фикрлар