UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

"Бунёдкор" академияси директори: "ОФК вакилларининг фикрлари биз учун ёқимли ва қониқарли бўлди" Янгиликлар

"Бунёдкор" академияси директори: "ОФК вакилларининг фикрлари биз учун ёқимли ва қониқарли бўлди"

Олдин маълум қилинганидек, октябрь ойининг 29-санасида Осиё футбол конфедерацияси вакиллари “Бунёдкор” жамоаси академисида меҳмон бўлишди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад “Бунёдкор” футбол клуби академиясини кўздан кечириш ҳамда “икки юлдузли” мақом талабаларига жавоб бериш масаласини кўриб чиқишдан иборат эди. Хўш, бу борада уларнинг хулосаси қандай бўлди, академия барча талабларга жавоб берадими? Мазкур саволларга жавоб излаш мақсадида академия директори Вадим Шодиматов билан интервью ташкил қилдик.

“Яқинда жамоамизда офк вакилларини қабул қилдик. Бундан кўзланган асосий мақсад клуб қошидаги болалар ва ўсмирлар академиямизни баҳолаш ва икки юлдузли мақомини бериш эди. Улар бизга қадар Баҳрайн мамлакатидаги футбол академияларидан бирида бўлишди ва уч юлдузли номни бериш учун барча шарт-шароитлар билан танишишди. Энди биз ОФКнинг аниқ хулоса ва қарорини кутяпмиз. Улар клубимизнинг техник базаси, ҳужжатлар, мураббийлар штаби билан яқиндан танишишди. Сўнг Андижонга йўл олишди”- дея гап бошлади.

- Вадим Шахиржанович, биламиз бир неча мавсум илгари водийда ҳам иш олиб бордингиз, сўнг яна “Бунёдкор”га қайтдингиз. Водий футболининг айни дамдаги ҳолатини қандай баҳолайсиз?
- Мен бу жамоада 2007 йил иш бошлаганман. Бу орада Андижондаги футбол мактабига ишга ўтдим. Ҳозирда вилоят футбол академияси деб номланади. Унга қадар эса “Уздонгжу” қошидаги академия эди. Зоир Эргашевич Ҳасанов билан ишни бошладик. Инфратузилма, моддий базани янада юксалтиришга ҳаракат қилдик. 2015 йил Рустам Абдуллаев “Қўқон-1912”га катта мураббий сифатида таклиф қилди. Маҳаллий футболчилар ва раҳбарият билан илиқ муносабатда бўлдик. Мақсадимиз жамоани кучлилар сафида олиб қолиш эди. Уша мавсум яхши жамоа туза олдик. Носир Отақўзиев, Алексей Николаев каби тажрибали ва бир қатор ёш иқтидорли футболчиларга ишонч билдирдик. Фурсатдан фойдаланиб Рустам Раҳмоновичга миннатдорчилик билдираман. Наманганда катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Фарғона ҳақида бирор нарса дейишим мушкул. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашадиган клубга айланди. Менимча водийда миллионлар ўйини тўғри йўлда кетяпти.



- Ўтган йили адашмасак жамоага академиясини бошқа жойга кўчириш борасида расмий хат келган эди. Хаттоки ёпилишига оз қолганди. Кейин, коммунал қарздорлик юзага келгач академияда муаммолар пайдо бўла бошлади. Мавжуд қийинчиликлар қандай бартараф этилди?
- Ҳа шундай бўлди, айниқса оҳирги йилларда. Биз эса ҳамон ишлашда давом этдик, вазият ижобий томонга ўзгаришига ишондик. Эътиборли жиҳати жорий мавсум бошида клублар ичида биринчилардан бўлиб академия ҳужжатлари ва талабларини бажардик.Турли миш-мишларга чалғимасдан ўзимизни йўлимизда давом этдик.

- Юқорида айтиб ўтдик, клуб академияси икки юлдузли мақомни олишга давогарлардан ҳисобланади. Умуман ОФК қўмитасининг вакиллари бу борадаги фикр ва таклифларини билдирдими?
- Уларнинг фикрлари биз учун қониқарли ва ёқимли бўлди. Биринчи галда стадионларга разм солишди, клуб офисларини, ишчиларни, музейни, тиббиёт хоналарини, академиямиз худудини, яшаш ва ўқиш жойларини,спорт залини барчасини кўздан кечиришди ва ижобий хулоса чиқаришди. Қизиғи экспертлардан бири аввалги йил БАА терма жамоаси билан базамизда шуғулланганди. Иккинчи мутаҳасси Венгриядан Ласло. Умуман ёқимли хотиралар билан кетишди.

- “Бунёдкор” ёш, умидли ўйинчиларга кучли жамоаларга йўл очадиган ўзига хос трамплин сифатида ҳам хизмат қилмоқда. Охирги мисол - Абубакр Мўйдинов яқинда БААнинг "Ал-Наср" клуби сафига ўтди...
- Мана бу йил Туркия ва Россиядаги катта турнирларда қатнашдик. Мусобақаларда футболчиларимизни бир қатор мутахассислар кузатишди ва ҳаракатларини мақуллашди. Болларимизнинг ўйинлари чакки чиқмади.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика