Вадим Абрамов: "Суперлигага чиқиш вазифамизни оғирлаштириб оляпмиз"
26 авг 2023 22:42
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Суперлигага чиқиш вазифамизни оғирлаштириб оляпмиз"
"Анджон-SGS" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про Лиганинг 15-тур ўйинидан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
Вадим Абрамов: "Ўйин биз тахмин қилгандек кечди. Рақибни менсимаслик... Вазиятлардан фойдалана олмадик. "Андижон-SGS"ни табриклайман, улар ўз вазифасини бажаришди. Навбатдаги 2 очкони қўлдан бой бердик ва бу мавсум охирида таъсир қилади".
- Бугун ғалаба қозониш учун нима етишмади?
- "Настрой". Рақибни осон енгамиз деб ўйладик ва нотўғри ўйнадик.
- Натижадан мамнунмисиз?
- Ҳозиргина 2 очкодан маҳрум бўлдик дедим, қандай қилиб натижадан мамнун бўлишим мумкин. Суперлигага чиқиш вазифамизни оғирлаштириб оляпмиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар