Вадим Абрамов: "Шадрин учун ҳам кубокни ютмоқчи эдик"
17 ноя 2014 21:10
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Шадрин учун ҳам кубокни ютмоқчи эдик"
"Футбол шарҳи" кўрсатувида Вадим Абрамов ва клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов иштирок этди.
"Мавсум бир текисда ўтмади. Тўғри биз чемпион бўла олмадик, лекин кубок соҳиби бўлиб ОЧЛга йўлланма олдик. Агар кубок финалида ғолиб чиқа олмаганимизда ҳам мавсумни ёмон ўтди деб айтмасдим. Биз олдимизга қўйилган мақсадларнинг ярмини бажардик. Ўз мухлисларимиз олдида қарзимизни уза олдик ва кубокни қўлга киритдик", - деб гап бошлади Вадим Абрамов.
"Мавсум оғир кечди. Нафақат биз учун, барча жамоалар учун қийин ўтди. Раҳбарият томонидан чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Иккинчи ўрин ҳам аслида ёмон эмас", - дейди клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов.
- Финалнинг Олмалиқ шаҳрида ўтганига нима дейсиз?
Вадим Абрамов: - Мамлакатимиз ҳукуматига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сабаби вилоятларда ҳам ажойиб стадионлар қурилмоқда. Олмалиқда ҳам янги стадионда, минглаб мухлислар қаршисида ўйнадик. Кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиздан хурсанд бўлдим.
- Финал учрашувида хорижликлар ҳакамларнинг ишлаганига қандай муносабатдасиз?
Вадим Абрамов: - Кореялик ҳакамларга ҳеч қандай эътироз бўлмади. Бироқ бундай ўйинларда ўзимизнинг тажрибали ҳакамлар ишлагани яхши деб биламан.
- Жасур Ҳасанов нима учун захирадан майдонга туширилди?
Вадим Абрамов: - Ҳасановни жуда яхши биламан. Уни анчадан буён танийман. Рақибга қараб тактика танладик. Ҳасановни тезкорлигига ишониб захирадан майдонга туширидик.
Ўйинни пенальтилар сериясига қадар чўзмоқчи эмасдик. Бироқ 11 метрли жарима тўпларига ҳам тайёр эдик, футболчиларимнинг кўпчилиги тажрибали.
- "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг қандай ўзгаришлар қилдингиз?
Вадим Абрамов: - Аслида ҳеч қандай ўзгаришлар қилмадим. Шунчаки "Пахтакор" билан баҳсда бизда маълум муаммолар бор эди. Ҳозир яна шуни такрорласам баҳонага ўхшаб қолади. Футболда майда-чуйдалар бўлмайди. Аммо ўша ўйиндан олдин бир нечта футболчиларимиз терма жамоа сафида ўйнаб қайтишди. Шу боис ҳам "шерлар" билан учрашувга яхши тайёрлана олмагандик.
Ғалаба билан барча мухлисларимизни табрикламоқчиман. Аввало Ўзбекистон темир-йўллари ДАТК раҳбари Очилбой Раматовга миннатдорчилик билдираман. У киши футболга жуда катта эътибор қаратади. Клубимизга барча шароитларни яратиб беришди. Бундан ташқари кутилмаганда вафот этган Александр Шадрин учун ҳам кубокни ютишни мақсад қилгандик.
Финал учрашувида қайсидир ўйинчини алоҳида ажратиб кўрсатиш жуда қийин. Бироқ бутун ўйин давомида ўз дарвозасини ишончли равишда қўриқлаган Игнатий Нестеровни энг яхшилардан бири бўлди дея оламан.
- Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон терма жамоасини бошқаргансиз. Бу сафарги мусобақадан олдинги фикрларингиз?
Вадим Абрамов: - Орадан 4 йил ўтди. Шу боис жамоаларда кўп нарса ўзгариб кетган. Гуруҳдан чиқишга ишонаман. Плей-офф ўйинлари қийин ўтиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман.
- Кейинги мавсум учун қандай вазифалар қўйилди?
Вадим Абрамов: - Ҳозирча раҳбарият билан мақсадлар ҳақида гаплашмадик. Лекин "Локомотив" доим ўз олдига юксак мақсадларни қўяди. Биз ҳар бир мусобақада ғолиб чиқиши учун курашамиз. Асосийси ютуқ эмас, иштирок шиори бизга тўғри келмайди.
Тўлабек Акромов: - ОЧЛда қатнашадиган қолган клублардан ҳеч бир жабҳада қолишмаймиз. Шу боис финалга қадар етиб боришга уринамиз.
- Кейинги йил олий лигамиз янада қизиқарли ўтиши учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
Вадим Абрамов: - Аввало ўйинларни қолдириш, учрашувлар саналарини бошқа кунга кўчиришларни камайтириш керак. Бундан ташқари олий лига форматини ўзгартириш мумкин. Ўзбекистон шароитида 26та ўйин жуда кам, бизнинг иқлимда 50та ўйин ўтказса бўлади.
- Бу мавсум қайси жамоаларга қарши баҳслар оғир кечди?
Вадим Абрамов: - Дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клубларга қарши ўйинлар биз учун қийин ва қизиқарли кечди. Кубок доирасидаги "Пахтакор" билан ўйинлар ҳам қизиқарли кечди. Энг яхши учрашувни эса Қаршида "Насаф"га қарши ўтказдик. Энг ёмон ўйинимиз эса "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубият бўлди деган бўлардим.
- "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этмади. Шундан сўнг журналистлар ва сизнинг ўртангизда тушунарсиз ҳолат юзага келди. Шунга изоҳ бериб ўтсаниз.
Тўлабек Акромов: - Тўғри ўша ўйиндан сўнг матбуот анжумани ҳақида интернет сайтларида мақолалар ёзилди. Лекин уларнинг бари бир томонлама ёзилди. Мен ўша кунни эслашни истамайман. Агар клубимиз журналистларни хафа қилган бўлса мен "Локомотив" клуби номидан узр сўрайман.
- Журналистлар ва мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
Вадим Абрамов: - Журналистларга профессионалроқ бўлишларини тилаб қоламан. Улардан объектив бўлишларини сўраб қолардим. Сабаби айнан улар футболимизни халққа етказиб боришади. Мухлислардан эса келиб бизни қўллаб туришларини сўраб қоламан.

Фикрлар