UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  0 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  3 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  5 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  124 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак"

Хабарингиз бор, 5 июнь куни ОФК ЖЧ-2022 саралаш босқичининг янги саналарини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 13 октябрь куни Яман меҳмони бўлади, 12 ноябрь куни ўз майдонимизда Сингапурни қабул қиламиз ва 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони биан куч синашамиз.

Кўриб турганингиздек, ушбу босқичда учта ўйин қолган ва шундан иккитасини сафарда, биттасини уйда ўтказамиз. Янги тақвим маълум бўлгач, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовдан қисқача интервью олдик.


- Вадим Карленович, ОФК эълон қилган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг янги тақвими бўйича фикрингиз? 

- Энг муҳими, ўйинлар қачон бўлиб ўтишини вақтлироқ билганимиз бўлди. Албатта, октябргача ҳали вақт бор ва бизда яхши тайёргарлик учун имкон бўлади деб ўйлайман. Энг муҳими эса ўша пайтга келиб терма жамоанинг қандай ҳолатда бўлиши. 


- Навбатдаги учта ўйинга тайёргарлик қай тарзда олиб борилади? 

- Бу борада дастлабки йиғинни сентябрь ойида ўтказишни режалаштирганмиз. Чунки буёғига Суперлига клублари тиғиз тақвимда ўйнайди ва ёзда терма жамоани йиғишга фурсат бўлмайди. Сентябрда эса ФИФА кунлари бор. Шу боис кузнинг биринчи ойида илк йиғинни ўтказмоқчимиз. Ушбу йиғин чоғида ҳеч бўлмаса битта ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳаракат қиламиз. 


- Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз мумкин экан. 

- Ҳа, шундай гап бор ва бу борада иш олиб бориляпти. Лекин расман аниқ бўлмагунча бир нарса дейиш қийин. Жаҳон чемпионатига саралашни 13 октябрдан давом эттирамиз, шу куни сафарда Яман меҳмони бўламиз. Бу ўйингача ҳам битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режа қилганмиз. 


- Вазият шундайки, биз қолган учта ўйиндан иккитасини сафарда, асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказади. 

- Энг муҳими, биз сафарда Яманни ютиб келишимиз керак. Чунки бу ўйинга кўп нарса боғлиқ. Мен вазиятни яхши тушуниб турибман, бизда учта ўйин қолган, саудияликларда эса тўртта. Лекин бу билан ваҳимага берилиш керак эмас. Энг муҳими, биз улардан бир очко олдиндамиз. Агар Яман ва Сингапурни мағлуб этсак, Саудия Арабистонига кўтаринки кайфиятда йўл оламиз ва уларни ҳам ютиб келишга ҳаракат қиламиз.


- Билмадим, бу саволни бериш қанчалик тўғри ё нотўғри. Шунга қарамай, сизнинг фикрингиз ҳам қизиқ. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини Усмон Тошев бошқариши мумкинлиги ҳақида гап чиқди? 

- Ҳа, мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин нима дейишим мумкин? Бу саволни яхшиси шу хабарни ёзган Шаҳбоз Беғамовга беринг. Чунки хабарни ёзган у. Шу боис гап нимадалигини мендан яхши билади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика