UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  8 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  36 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Вадим Абрамов олий лигада 12та жамоа бўлиши ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Вадим Абрамов олий лигада 12та жамоа бўлиши ҳақида нималар деди?

Келаси йил олий лигада 12та жамоа иштирок этади ва чемпионат уч даврали тизимда ўтказилади. Бу ҳақда бугун ЎФФ ва ПФЛ расман маълум қилди.

Яхши биласиз, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу мавсум олий лигада жон сақлаб қолиш кураш олиб бормоқда. Жамоа ҳозирча 23 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. Агар "Нефтчи" элитада қолишни хоҳласа, камида 11-ўринни эгаллашига тўғри келади. Аммо бунинг имкони борми? Ҳозир "Нефтчи"да 23 очко, 11-ўриндаги "Қизилқум"да эса 30 очко. Демак, очколар фарқи - 7. 

Олий лигада келаси йил 12та жамоа иштирок этиши расман маълум бўлгач, биз фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамовнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Менга ҳам келаси йил олий лигада 12та жамоа бўлиши ҳақида хабар беришди, - дейди Вадим Карленович. - Тўғриси, буни эшитиб ҳайрон қолдим. Чунки бизда бу мавсум учун регламент чиқарилган. Шундай экан, агар 2019 йилдан шундай форматга ўтамиз дейилганида бошқа гап эди. Лекин бу янгилик тўсатдан чиқди ва эндиликда пастки ўринлардаги жамоаларда биз нима учун футбол ўйнаяпмиз деган савол пайдо бўлади. Футболчилар ҳам шок ҳолатида, бундан кейин машғулот ўтказиш керакми-йўқми, ўйланиб қолдик. Ҳамма олий лигада 12та жамоани қолдириш ўзаро келишув асосида ҳал қилинди деяпти, лекин шахсан мендан ҳеч ким маслаҳат сўрагани йўқ. 

- Сизнингча, 12та жамоани қолдириш нима беради?

- Ўйинлар сони кўпайишини айтишимиз мумкин. Ҳозир ҳар бир жамоа 30та ўйин ўтказяпти, кейинги йил 33тадан ўйин бўлар экан. Менга қолса жамоалар сонини кўпайтирган маъқул, шундай бўлган тақдирда ўйинлар ҳам кўп бўлади. 

- Энди "Нефтчи" қолган тўртта турни қандай ўтказади? 

- Мен бунгаям ҳайронман. Бизда регламент бор эди ва шунга амал қилиб келаётгандик. Энди эса регламентнинг кераги бўлмай қолди. Ҳайронман, буёғига нима учун майдонга тушамиз? Вазиятга реал қараш керак, мавсум тугашига тўрт тур қолганида қандай қилиб 11-ўринни қўлга кирита оламиз? Биласизми, ФИФА, УЕФА ёки ОФКда бирор мусобақага ўзгартириш киритиладиган бўлса, бу нарса камида 2-3 йил олдин маълум қилинади. Кейин шунга қараб ҳамма тайёргарлик кўришни бошлайди. Лекин чемпионат давом этаётган пайтда тўсатдан янги формат ҳақида қарор чиқарилиши мен учун тушунарсиз. 

Х.Холиқов суҳбатлашди. 


Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика