UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  5 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  7 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  17 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  9 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз"

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон (3:0) ўйинидан кейин термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун рақиб биздан кучли эди. Саудия Арабистонини ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўзбекистондаги кўплаб футбол мухлислари биздан ғалаба кутишганди, бироқ афсуски, мағлубиятга учрадик. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.

Биз рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли эканини билардик. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ўйинга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик. Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Рақиб осонгина иккинчи голни урди. Бугун ҳаттоки гол ура олмаганимиз ҳайратланарли, Саудия Арабистони дарвозаси олдида айтарли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик.Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биз Саудия Арабистони қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилмаганда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Бунинг устига иккинчи голни ҳам ўтказдик. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди", – деди Абрамов.

Рейтинг: -272   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика