UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Вадим Абрамов: "Гейнрих асабларини жиловлай олмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Гейнрих асабларини жиловлай олмади"

"Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
"Сўнгги пайтларда бизга осон бўлмаяпти. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бизда ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи етишмади. Терма жамоага 4 нафар футболчимиз чақирилган. Ундан ташқари дисквалификация қилинган футболчилар бор эди", - дейди Вадим Абрамов.

"Кейинги ўйинимиз "Пахтакор" билан бўлади. Ушбу ўйинда Гейнрих ва Лутфулла Тўраев бизга ёрдам бера олмайди. Кўриб турганингиздек 6та йўқотиш. "Пахтакор" термага ўйинчиларни бергани учун ўйинларни қолдирмоқда. "Локомотив" ҳам шундай қилиши мумкинми? Биз бундай қилмаймиз".

"Гейнрих қизил олган ҳолатга тўхталадиган бўлсак, Сашадек футболчи бундай қилиши керак эмасди. Лекин асабларини жиловлай олмади".

"Андижон" бизга қарши тайёргарлик кўргани билинди. Ўйин бошида йигитларим ташаббусни рақибга бериб қўйди ва тезкор гол ўтказиб юбордик. Албатта бугун шогирдларимга кўп эътирозларим бор".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика