UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  8 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  11 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6

Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Локомотив" (3:4) учрашувидан сўнг Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган ҳафта Самарқандда "Динамо" билан ўйнагандик. Битта рақиб билан икки бор ўйнаш доим оғир. Биринчи бўлимни яхши бошладик, аммо кутилмаганда йўл қўйилган хатолар туфайли ўзимизга муаммолар олиб келдик. Бироқ шундай ҳолатдан чиқиб кетиб ғалаба қозонганимиз хурсанд қилди", - деб гап бошлади меҳмонлар бош мураббийи.

"Бугун бошқачароқ ўйнадик, тактикани ўзгартиришга уриндим. Бундан ташқари рақиб сафида ҳам бир қатор ёшлар борлигини кўрдим. Шу боис захирадаги футболчиларга имкон бердим. Нагаев ва Мустафоев каби футболчиларнинг майдонга тушмагани сабаби уларга дам бердим. Биз қисқа вақт ичида "Нефтчи" билан, сўнгра яна "Динамо", кейин "Бухоро" билан ўйнаймиз. Агар ярим финалга чиқсак яна иккита учрашув ўтказамиз. Шу сабабли камроқ майдонга тушаётганларга имкон беришга қарор қилдим", - дейди Абрамов.

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика