UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  11 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  12 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6

Узоқни кўзлаётган Ҳиндистон ўсмирлари Янгиликлар

Узоқни кўзлаётган Ҳиндистон ўсмирлари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сентябрь ойи сўнггида Фаластинда Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ўсмирларимиз келгуси йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.

Мақоламиз Ўзбекистон эмас Ҳиндистон ўсмирлари ҳақида бўлади.



Ҳиндистон ўсмирлари аслида Осиё чемпионати мезбони сифатида саралашда иштирок этмасалар ҳам бўлар эди. Бироқ жамоа саралашда қатнашишга қарор қилди. Тўғри ОФК ҳиндлар саралашда қандай натижа кўрсатишларидан қатъий назар уларга битта йўлланмани нақд қилиб қўйганди.

Эронда ўтказилган саралашда Ҳиндистон ўсмирлари мезбонларга 0:3 ҳисобида ютқазишди. Баҳрайнни 5:0, Ливанни эса 6:0 ҳисобида тор-мор этган Шохруххон юртдошлари ўз кучлари билан ҳам қитъа чемпионатига чиқиш мумкинлигини кўрсатишди.

Бутун Ҳиндистон Футбол Федерацияси раҳбарияти шу йилнинг февраль ойида ўсмирлар терма жамоасига германиялик Николай Адамни бош мураббий этиб тайинлади. У билан 2017 йилга қадар шартнома тузилди. УЕФА PRO лицензиясига эга бўлган Николай Адам бунга қадар Озарбойжоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлаб келаётганди.



Ҳиндистон ўсмирлари 2016 йил куз ойида ўз майдонидаги Осиё чемпионатида қатнашади. Ушбу қитъа биринчилигида ярим финалга қадар етиб борган тўрт жамоа 2017 йил Ҳиндистонда (!) бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Тушуниб турганингиздек Ҳиндистон Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар 2017 йилги мундиалда қатнашади.

Ҳиндистон ФФ раҳбарияти узоқни кўра олиб жамоага янги мураббий олиб келди, ушбу мураббий 3 йил давомида битта жамоани шакллантиради ва ўз мухлислари қаршисида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Балки ҳиндлар кейинги йил ўз майдонларида ўтадиган қитъа биринчилигида муваффақиятсиз иштирок этиб гуруҳдан ҳам чиқа олишмас, балки 2017 йилдаги мундиалда ҳам биронта гол ура олмай шарманда бўлишар. Балки 3 йил давомида бирга ўйнаган мана шу жамоадан Ҳиндистоннинг бўлажак юлдузлари етишиб чиқиши ҳам мумкин.

Қўшимча қилиш лозимки, Ҳиндистон ўсмирлари куни кеча Испанияда йиғин ўтказди. Жамоа "Вильярреал", "Эльче", "Эркулес" ва "Леванте" ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Демак орзу сари интилиш давом этмоқда...

Ҳиндистонликлар фақат кино ишлашда эмас футболда ҳам Жаҳонга чиқишмоқчи.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика