UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  6 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  12 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  19 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5

"УзДонгЖу" ҳам тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"УзДонгЖу" ҳам тайёргарликни бошлади

Биринчи лига клублари орасида "УзДонгЖу" рақибларидан олдинроқ тайёргарликни бошлади.
Мавсумни 5-ўринда якунлаган жамоа бугун ўз қароргоҳида йиғилди.

Бош мураббий Нозим Муллаохунов айни дамда Тошкентда ўтаётган "А" мураббийлик лицензияси учун ўқимоқда. Шу боис тайёргарликнинг биринчи босқичини унинг ёрдамчилари олиб боради. Абдурашид Исмоилов бошчилигида ўтаётган машғулотларда жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар иштирок этмоқда. Жамоанинг асосий мақсади ёшларга урғу бериш эканлиги боис, "Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати"дан етишиб чиқаётган ёшларни қишки йиғинларда синаб кўриш ва улардан энг иқтидорлиларини саралаб олиш кўзда тутилган. Қолаверса бу йил вилоят иккинчи лигасида иштирок этган "УзДонгЖу-2" жамоасидан ҳам бир қатор ёшлар асосий жамоага ўтади.

Футболчилар эртадан кунига икки маҳал шуғулланади. Мазкур йиғин 30 декабрга қадар давом эттирилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика