«УзДонгЖу» Қозоғистон клубига мағлуб бўлди

Биринчи лига иштирокчиси бўлган Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси айни дамда Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

“Бўёқчилар”навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди. “Дўрмон” стадионида “Каспий” жамоасига қарши кечган учрашувда қозоғистонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни Исоқ Ибрагимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.

Дарвоқе, «УзДонгЖу» сафига Мирзоҳид Мирсаидов қайтганини маълум қиламиз.

  Назорат ўйини.

«УзДонгЖу» - «Каспий» 0:1.

Учрашувда мураббийлар қуйидаги таркибдан фойдаланди: Равшанбек Ягудин, Азизбек Қаюмов, Шоҳруҳ Эргашев, Шояд Муллажонов, Азизбек Маҳмудов, Суҳроб Нўъмонов, Солоҳиддин Солоҳиддинов, Усмонали Исмоналиев, Шокир Одилжонов, Асилбек Азизов, Даврон Фарҳодов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Мирсаидов, Азиз Тўхтаматов, Озодбек Комилов, Аброр Комилов.



“УзДонгЖу” матбуот хизмати.



Манба: championat.asia