UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  0 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  4 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0

Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси. Кеча, бугун, эртага... Янгиликлар

Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси. Кеча, бугун, эртага...

Теглар :  Пахтакор-79
Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси ҳақида.

Наманган вилояти Уйчи туманининг "Пахтакор-79" клуби Ўзбекистоннинг тарихий жамоаси "Пахтакор-79" жамоасининг 40 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апаков, Уйчи туман 1-сонли БЎСМ директори Акмалжон Махкамов, "Пахтакор-79" клуби раиси ва ҳомийси Ойбек Ғаниевнинг сайъ-ҳаракати ва ташаббуси билан 2019 йилда ташкил қилинган. Жамоа бош мураббийлари Бунёд Мирзаев, Омилжон Мўминов, Музаффар Турғуновлар футболчиларга ўз тажрибаларини бериб келишмоқда.



Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси ўз ўйинларини Уйчи туман 1-сонли БЎСМга қарашли футбол майдонида ўтказиб келишмоқда. Жамоа ҳозирда Наманган вилояти 2-лигаси биринчи даврадан сўнг бирорта мағлубиятсиз якка пешқадам сифатида якунлашди. Ҳозирда жамоа иккинчи даврага тайергарликни олиб бормоқда. Жамоада Фарҳод Турсунов, Шерзодбек Тўхтабоев, Анваржон Сиддиқов, Шокиржон Усмонов, Санжар Тошпўлатов ва Абдуғофир Абдулбоқиев каби тажрибали ўйинчилар жамоадаги умидли ёш ўйинчилар Олимжанов Абдухалил, Ҳаётбек Сотиволдиев, Алишер Абдураҳмонов, Абдулазиз Абдусаматов, Омадбек Исмоилов, Ҳумоюн Фахриддинов, Анвар Салимжанов ва Довудбек Ҳамидуллаев каби ёш футболчиларга ўз тажрибаларини ўргатиб келишмоқда.



"Пахтакор-79" жамоасида нафақат катталар балки ушбу ном остида 2004 йил ва 2009 йилгача бўлган болалар жамоаси ҳам мавжуд. Яқинда бўлиб ўтган 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Наманган вилояти ҳокими кубогида Уйчи "Пахтакор-79" жамоасининг 2008 йилда таваллуд топган ёш футболчиси Муҳаммад Тохиржонов турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.



"Пахтакор-79" жамоаси келгуси йилда ПРО-лигада ўйнаш вазифасини ўз олдига муҳим вазифа қилиб қўйган бўлиб ҳозирда туман ҳокимлиги, 1-сонли БЎСМ ва ҳомийлар билан биргаликда астойдил меҳнат қилишмоқда. "Пахтакор-79" жамоаси ҳозиргача босиб ўтган йўлида яқиндан ёрдам бериб келаётган Уйчи туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апаков, 1-сонли БЎСМ директори Акмалжон Маҳкамов, Наманган вилояти футбол ассосацияси ва бош ҳомий Ойбек Ғаниевга миннатдорчилик билдиради.

Абдулазиз Абдувоҳидов таёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика