UZ

Сўнгги янгиликлар

Усмон Тошев: "Энг муҳими уч очко олдик ва гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Энг муҳими уч очко олдик ва гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Мўғулистон - Тожикистон (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Усмон Тошев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Давронжон Эргашев ўз фикрларини билдирди.

"Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Мўғулистон жуда яхши ва курашчан жамоа эканини билардик. Бугун бизда барча нарса ўхшамади, аммо энг муҳими – уч очко олдик ва гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолди. Энди уйда Японияга қарши жуда оғир ўйин кутмоқда. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дейди Усмон Тошев.

"Куни кеча бизнинг Республика Мустақиллик байрамини нишонлади ва ушбу ғалабани Тожикистон халқига бағишлаймиз. Барча мухлисларга раҳмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик. Усмон Қудратович учрашувдан олдин курашни ким ютса ўша жамоа ютишини айтганди. Уч очко олганимиздан хурсандмиз. Бу энг муҳими", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Давронжон Эргашев.


Тожикистон ФФ матбуот хизмати


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг