Усмон Дембеленинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
19 дек 2020, 09:19
Франциялик футболчи йил сўнгига қадар жароҳатидан қутулади.

“Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Хабарларга кўра, 23 ёшли футболчи 29 декабрга белгиланган “Эйбар”га қарши баҳсга қадар сафга қайтиши кутилмоқда.

Жорий мавсум Дембеле “Барселона” сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es