Усмон Дембеле ёзда эркин агент сифатида Лондон клубига ўтиши мумкин

Eldor Akmurzayev
2 фев 2022, 11:45
Бу ҳақда "Sky Sports" хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Челси” “Барселона” аъзоси Усмон Дембелега бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.

Вингернинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу туфайли, 24 француз бошқа клублар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ, “Барса” Дембелени бошқа клубга трансфер қилиш бўйича келишувга эриша олмаганди. Усмон 2021/22 йилги мавсум тугагач, жамоани эркин агент сифатида тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports