Усмон Дембеле уйни ахлатхонага айлантиргани учун 10 минг евро жарима тўлайди

Aslanov Jasurbek
9 апр 2019, 12:14
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле Дортмундда ижарага олган уйи эгаси Герд Вайссенбергга жарима тўлайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, аввалига францияликка 21 минг евро миқдорида жарима солинган эди, бироқ адвокатлар бу суммани 10 минг еврога туширишди.

Вайссенберг Дембеле Барселонага кўчиб кетганидан сўнг, холодилник ва шкаф орасидан сасиб кетган пиццани топган. Шу билан бирга уйда пакет ва ахлатлар сочилиб ётган эди.

"Уй ахлат идишга ўхшарди. Биринчи марта у ерга қайтганимда қўрқиб кетдим. Суд белгилаган жаримага розиман" - дейди уй эгаси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›