UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  5 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   3

Ушбу ёзда “Реал”дан кетиши ва жамоага келиши мумкин бўлганлар (ФОТО) Янгиликлар

Ушбу ёзда “Реал”дан кетиши ва жамоага келиши мумкин бўлганлар (ФОТО)

Чемпионлар Лигасининг финалига етиб борган мадридликларнинг таркибида бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида икки оғиз...

Келиши мумкин бўлганлар:

Луис Суарес
Нархи: 52 миллион евро (transfermarkt.de)


“Мен “Ливерпуль”дан кетмайман” дейдиган футболчи олтин медаллардан қуруқ қолгани сабабли ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.


Филиппе Коутиньо
Нархи: 20 миллион евро


Коутиньо ҳам айнан чемпионликдан маҳрум бўлганлиги сабабли клубдан кетиши мумкин.


Артуро Видаль
Нархи: 44 миллион евро


Жамоадан кетиши мумкин бўлган Хаби Алонсонинг ўрнига клуб бош мураббийи чилилик Артуро Видальни мўлжалламоқда.


Поль Погба
Нархи: 45 миллион евро


Матбуотда вақти-вақти билан Погбанинг трансфери борасида хабарлар тарқалиб турди.


Альберто Морено
Нархи: 15 миллион евро


Айни пайтда ишончларни оқлай олмаётган Коэнтраунинг ўрнига Моренонинг келиш эҳтимоли мавжуд.


Кетиши мумкин бўлганлар:

Карим Бензема

Нархи: 15 миллион евро


Ора-сирада уч метрдан бўш дарвозани ишғол қилиб турадиган Бенземага «Арсенал», «Ювентус» ва «Ливерпуль» жамоалари томонидан қизиқиш бор.


Рафаэль Варан
Нархи: 24 миллион евро


Моуриньо даврида футболчини клубнинг келажаги сифатида кўришаётган эди. Лекин Анчелотти уни заҳирага михлаб қўйди.

Иско
Нархи: 35 миллион евро


Мануэль Пеллегрини “Манчестер Сити” таркибига “испан колония”сини йиғмоқда. У “шахарликлар” таркибига ўзининг “Малага”даги собиқ футболчисини қўшиб олмоқчи.

Сами Хедира
Нархи: 22 миллион евро


Шериги Месут Озилнинг жамоадан кетганидан сўнг футболчи аввалига зерикиб қолди. Сўнгра жароҳати сабабли 7 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. Унга “Зенит” ва “Манчестер Сити” жамоаларидан қизиқиш билдирилмоқда.

Альваро Мората
Нархи: 12 миллион евро


Айни пайтда Мората олдида 3 та йўл турибди. “Арсенал” таркибида тўп суриш, “Интер”га бориб миланликлар сафида ҳаракат қилиш ёки “Реал” заҳира ўриндиғини “гуллатиш”да давом этиш.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика