Уокер: "Мен пул учун ўйнамайман"
28 янв 17:00
Янгиликлар
Уокер: "Мен пул учун ўйнамайман"
"Милан"нинг янги футболчиси Кайл Уокер А Серия клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен пул учун эмас, завқ олиш учун ўйнайман. "Сити" билан ишлар унчалик яхши кетмади ва ҳозир бу ерда эканлигимнинг сабабларидан бири ҳам шу. Кўпроқ ўйнаш ва кўпроқ совринлар ютиш учун келдим", – деди Уокер.
Эслатиб ўтамиз, Уокер фаолиятининг сўнгги йилларини "Манчестер Сити"да ўтказган ва у билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган.
Уокер "Милан"да ижара асосида ўйнайди, аммо "россонери" агар хоҳласа, инглиз футболчисини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Томонлар эҳтимолий шартнома борасида келишиб олган. Тажрибали ҳимоячи ҳозир 34 ёшда.
Фикрлар
Фаолият сунгида завк учун уйнаш табиий. Буни сизга собик футболчи сифатида айтяппан