UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  7 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  71 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  123 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  4 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  5 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  47

"Универсиада" спорт мусобақалари: Кеча ва бугун Янгиликлар

"Универсиада" спорт мусобақалари: Кеча ва бугун

Теглар :  Универсиада
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, айниқса, дунёда ўхшаши бўлмаган уч босқичли ноёб тизим – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари бўлажак етук спортчилар учун ўзига хос пиллапоя вазифасини ўтамоқда.

МУСОБАҚА ТАРИХИГА НАЗАР

“Универсиада” спорт ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уч босқичли спорт мусобақалари 2000 йили Универсиада билан Наманганда бошланган эди. Ушбу мусобақада 15 терма жамоа иштирок этди. Иштирокчилари сони кўп бўлганлиги сабабли Тошкент шаҳри иккита жамоа билан қатнашди. Мусобақа якунига Наманган вилояти терма жамоаси ҳаммадан кўп медалга эга бўлган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Биринчи “Универсиада” спорт мусобақаларида 1400 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.  Орадан икки йил ўтиб, Бухорода иккинчи “Универсиада” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 1500 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. 15 терма жамоа орасида энг кўп медалга эга чиққан Тошкент-1 жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

2004 йили “Универсиада” спорт мусобақаларига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада ҳозирга қадар рекорд саналган 2500 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. Бу сафар ҳам умумжамоа ҳисобида Тошкент-1 жамоаси етакчиликни қўлга олди.

2007 йилги “Универсиада” спорт мусобақалари мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилди. Мана шу йилдан эътиборан Тошкент шаҳридан битта жамоа иштирок этадиган бўлди. 2000 нафарга яқин спорчиларни жамлаган мусобақа барчада катта таассурот қолдиргани турган гап. Унинг якунларига кўра, Тошкент шаҳри жамоаси яна шоҳсупанинг энг юқорисидан ўрин олишди.

Орадан уч йил ўтиб, аниқроғи, 2010 йилги “Универсиада” спорт мусобақаларини ўтказиш Андижонга келди. Қўшни вилоятда бўлиб ўтган мусобақада 1000 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди ва якунда Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Ниҳоят, 2013 йилги “Универсиада” спорт мусобақалари яна куҳна ва навқирон Бухоро шаҳрида ўтказилди. Бундан уч йил олдин юқори сафияда ташкил этилган мусобақада Тошкент шаҳри жамоаси навбатдаги марта ғолибликни қўлга киритди ва Президентимиз томонидан тақдим этилган “Дамас” автомабили соҳибига айланди.

ФАРҒОНА МЕЗБОН

Ҳаммага маълумки, жорий йилги “Универсиада” спорт мусобақалари Фарғонада бўлиб ўтади. Спорт байрамига айланиб бораётган “ Универсиада” мусобақаларининг “Соғлом она ва бола йилида Фарғонада ўтказилиши вилоятимиз спортчилари зиммасига янада улкан масъулият юклайди.

Айни кунларда мазкур мусобақаларни ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш ва унда муносиб иштирок этишга қаратилган тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Дастурга киритилган турлар бўйича мавжуд спорт иншоотлари, меҳмонхона ва ётоқхоналар ҳамда бошқа объектларда қурилиш-таъмирлаш, реконструкция ишлари ниҳоясига етказилиб, қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Мутахассислар ва кенг жамоатчилик томонидан “Кичик Олимпиада”, деб таърифланган уч босқичли узлуксиз спорт тизими мусобақалари Олимпия ўйинлари қоида ва талаблари асосида ўтказилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январдаги “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Фарғонада янги “Истиқлол” стадиони жаҳон андозалари даражасида қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ўз бағрига 20 минг томошабинни сиғдира оладиган мазкур ўйингоҳ кўпчиликнинг ҳавсини келтириши турган гап.

Бундан ташқари, Фарғона давлат университетида 3 минг  200 ўринли футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, учта волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Универсиада-2016” мусобақалари дастурига киритилган спорт турлари бўйича иншоотлар, иштирокчилар жойлаштириладиган меҳмонхона, ётоқхона ҳамда бошқа ижтимоий-маиший объектлар замонавий андозаларда таъмирланиб, жиҳозланди. Мусобақа иштирокчилари учун ўқув юртларининг ётоқхона мажмуалари таъмирланиб, қулай шарт-шароитлар яратилди.

Ўйлаймизки, гўзал Фарғонада бўлиб ўтадиган бу галги “Универсиада” спорт мусобақаси ҳам барчада яхши таассурот қолдиради.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика