Унаи Эмери: "Неймарни ҳамон танқид қилишаётганидан ташвишдаман"

Tolibjon Qosimov
17 фев 2018, 20:04
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери жамоа ҳужумчиси Неймарнинг ўйини ҳақида гапириб ўтди.

"Менинг фикримча, у Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин ўтказди. У учрашувнинг боришини ўзгартириш учун кўплаб ажабтовур ишлар қилди.

Агар у жавоб баҳсида ўз ўйинидаги кичик камчиликларни кучайтирса, ҳаммага қай даражада яхши эканлигини кўрсатади.

Кўплаб мухлислар ва ОАВ ҳамон Неймарни танқид қилишаётганидан ташвишдаман", - деди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com