

Неймар март ойида жароҳат олиб сафдан чиққан ва бу мавсумда парижликларга бошқа ёрдам беролмаслиги айтилганди.
“Неймар тез орада майдонга қайтади. Унинг тиббий текширувлари жойида. Майдонга қайтиш имконияти пайдо бўлса, у аниқ ўйнашни хоҳлайди. Балки, мавсум сўнгида уни майдонга туширармиз”, — деди Эмери.
Маълумот учун, ушбу мавсум Неймар Франция чемпионатида 19 та гол уриб, 13 та голлли узатмани амалга оширди.



