Унаи Эмери: "Бавария" жуда кучли жамоа ва яққол фаворит"
06 апр 2022 00:11
Янгиликлар
Унаи Эмери: "Бавария" жуда кучли жамоа ва яққол фаворит"
Мураббий ЕЧЛдаги яқинлашиб келаётган ўйин ҳақида гапирди.
"Вильярреал" устози Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйин борасидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
"Ўз уйимизда ажойиб ўйин кўрсатмоқчимиз. Имкониятимиз бор. Ундан фойдалансак кифоя.
"Бавария"га катта ҳурмат билан ёндошамиз, аммо бор кучимиз билан ғалаба қозонишни истаймиз.
Ўз уйимиздаги ўйинда бор кучимизни ишга солиб, жавоб ўйинига интригани сақлаб қолишимиз лозим. "Бавария" жуда кучли жамоа ва улар яққол фаворит", -дейди Унаи Эмери.
Маълумот учун, "Вильярреал" - "Бавария" учрашуви эртага ярим тунда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар