Унаи Эмери “Арсенал”га бош мураббий бўлдими?

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмерининг расмий сайти unai-emery.cомда мутахассиснинг “Арсенал” бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилинди.

“Арсенал” оиласи аъзоси бўлганимдан фахрланаман", - дейилади хабарда, шундан сўнг сайт ишламай қолди. Аввалроқ Эмери лондонликлар билан уч йиллик шартнома имзолаши ва испаниялик 46 ёшли мутахассиснинг йиллик маоши 5 миллион фунт бўлиши ҳақида хабар қилинган эди. Эмери охирги икки йилда ПСЖни бошқарди.


Манба: Championat.com