

– «Арсенал»даги инсонлар билан биринчи учрашувдаёқ менда яхши ҳиссиётлар пайдо бўлди. Уч соат ичида барчаси ҳал бўлди.
Катта клубда, ажойиб шаҳар ва стадионда ишлашни сабрсизлик билан кутаяпман. Фаолиятим давомида йилдан-йилга ўсиб бораяпман. Синов мен учун доимий орзу.
– «Арсенал» Европа Чемпионлар лигасини юта оладими?
– Биз учун барча совринлар муҳим. Биз имкони бор барча совринларни ютишга уринамиз. Бугун ушбу совринни ютамиз деб ваъда бера олмайман, аммо барчамиз юракдан, боримизни бериб ишлаймиз ва мақсад сари интиламиз.




