Умтити янги ҳафтада сафга қайтади

13 окт 2019, 09:44
“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтити тўлиқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтиш арафасида.

Франциялик ҳимоячи барча футболчилар терма жамоа ихтиёридан клубга қайтганда “Барса” билан умумий машғулотларга киришади, дея хабар бермоқда Marca.

Кейинги ҳафтада каталонияликлар сафарда “Эйбар”га қарши майдонга чиқишади. Ҳимоячи заҳирадан майдонга тушиб, бир неча дақиқа ҳаракат қилиши мумкин.

“Барса” раҳбарияти  Умтитини ноябрь ойининг ўрталарида асосий таркибга кириш учун курашга киришишига ишонмоқда.

Жорий мавсумда Самюэль ҳозирча бирорта ўйинда майдонга тушган йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca