Умтити "Барселона"дан текинга кетиши мумкин бўлган 3-ўйинчи
04 сен 2020 11:00
Янгиликлар
Умтити "Барселона"дан текинга кетиши мумкин бўлган 3-ўйинчи
"Барселона" ҳимоячи Самуэль Умтити билан шартномани бекор қилиш имкониятларини ўрганмоқда.
"Кўк-анорранглилар"га 26 ёшли француз борасида таклиф келиб тушмади, ўйинчи Каталония клуби янги бош мураббийи Рональд Куманнинг режаларига кирмайди.
Шундай экан Умтити Луис Суарес ва Артуро Видалдан сўнг ушбу трансферлар ойнасида текинга кетиши мумкин бўлган учинчи футболчи бўлиши мумкин.
Олдинроқ, каталонияликлар хавбек Иван Ракитични "Севилья"га 1,5 миллион евро эвазига қўйиб юборишган эди.
Умтитининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар