UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Умиджон Эргашев: "Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Умиджон Эргашев: "Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан"

"Насаф"нинг умидли дарвозабони Умиджон Эргашев ҳам янги мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Дарвозабон ярим жамоа" деган гап бор. Мана жамоамизни Санжар Қувватов ҳам тарк этди. Клубимиз четдан дарвозабон қидирмасдан сизларга, ёшларга ишонч билдирмоқда бу сизни чўчитмайдими?

- Жамоамиздан мендан ташқари яна 3 нафар дарвозабон бор. Бу ҳам биз учу ҳам клуб учун фойда. Чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Биз жамоадошларимиз билан биргаликда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаган ҳолда ажойиб ўйинларимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўтган мавсумларда сизни Денис Иванков шуғуллантирганди ҳозирга келиб эса Михаил Наумов билан машъулот олиб бормоқдасиз. Бу иккала мураббий орасидаги фарқ сезиладими?

- Тўғри Денис Александрович анча тажрибали мураббий ҳисобланади. Бироқ Михаил Константинович катта тажрибага эга чунки ўз вақтида олий лига жамоаларида ўйнаган ва у киши ҳам Денис Иванков қўл остида шуғулланган.



- Мана ўтган йили суперлига жамоаларига қарши майдонга чиқдингиз, лекин бу йил сизга катта ишонч билдирилиши кутилмоқда. Сизни асосан қайси жамоа ҳужумчилари хавотирга солади?


- Жанга кирган одам мағлубиятга учрайман деб тушмайди. Мен ҳам айнан қайсидир ҳужумчидан чучийман деб айта олмайман. Футбол бу жамоавий ўйин. Жамоадошларим билан биргаликда тўғри ҳаракат қилсак яхши натижаларга эришамиз деб ўйлайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика