

"Лочинлар" расмий сайти хабар қилишича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице - президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Намангандаги баҳсни стадиондан томоша қилишади. Шу билан бирга "Навбаҳор" раҳбарияти ва Наманган вилоят Маданият бошқармаси томонидан ушбу ўйинга пойтахтдан бир қатор эл суйган таниқли санъаткорлар таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов мавсум бошида "Навбаҳор" мухлислари билан учрашувда жамоа чемпион бўлишини тилаган эди.



