Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"
16 янв 2018 12:22
Янгиликлар
Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийи ҳақида гапирди.
"Миллий терма жамоамиз учун хориждан келадиган мураббий деярли тайёр. У Осиё футболини яхши тушунадиган, ишлаган терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан тажрибали мутахассис. Мен 6 февралда Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаман. У ерда мураббий билан шартнома тузамиз. Олдиндан нимадир айтмай турганим маъқул. Аммо ўша мураббийни кўргач, бундан халқимиз албатта хурсанд бўлади. У ҳозирги кунда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий саналади", - дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар