UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Умид Аҳмаджонов Прокуратура органлари ходимлари ўртасидаги футбол мусобақаси финалида иштирок этди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Прокуратура органлари ходимлари ўртасидаги футбол мусобақаси финалида иштирок этди

Юртимизда турли соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни, хусусан футболни оммалаштириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, бир қатор мусобақалар ўтказилмоқда.

Жумладан, Прокуратура органлари ходимлари ўртасида ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ташкил этилган бўлиб, бугун мазкур мусобақанинг Республика босқичи финал учрашуви бўлиб ўтди.  Тошкент темир-йўллари транспорти ва муҳандислик институтида ўтказилган финал ўйинида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар иштирок этишди.



Финал ўйинида Қашқадарё ва Тошкент вилояти прокуратураси жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз курашларга бой ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад Тошкент вилояти прокуратураси жамоасига кулиб боқди.

Финал учрашувидан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Финалда муваффақиятга эришган жамоа аъзолари ҳамда мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши дарвозабонига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика