UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади

Бир неча кун илгари барчамизнинг умидимиз бўлиб Хитойга жўнаб кетган ва энди халқ қаҳрамонлари сифатида ортда қайтаётган футболчиларимиз — биз сизлар билан фахрланамиз!

Бир дақиқа бўлсин тиним билмаган мураббийларимиз, катта футболга дадил кириб келган футболчи укаларим ва албатта, делегациямиз сафида Хитойга жўнаб кетган ҳар бир вакилимизга миллионлаб мухлисларимиз номидан ташаккур изҳор қиламан. Сизлар нафақат қитъанинг айни вақтдаги энг кучли жамоаси эканлигингизни кўрсатдингиз, балки бутун Осиёга ким аслида ким эканини ҳам намоён эта олдингиз. Бу билан эса бутун Ўзбекистон халқига байрам кайфияти улашдингиз. Ушбу тарихий ғалабангиз билан Президентимизнинг қувончли табассумларига сабабчи бўлишдек бахтга муяссар бўлдингиз.

Сафарга кетишингиз олдидан сиз босиб ўтадиган машаққатли йўл футболга ошно тутинган одамларимиз юзларидаги табассум ва дилларидаги чексиз қувончга сабаб бўлиши, мана шу оний фурсатдаги бахтиёрлик учун эса йиллар давомида меҳнат қилиш арзирли бўлиши ҳақида гаплашгандик. Энди баралла айта оламизки, сиз бу миссияни шараф билан уддалай олдингиз.

Сизни сафарга жўнатган ҳар бир ватандошимиз, уйда интиқ кутаётган ота-онангиз, ака-ука-ю опа-сингилларингиз энди барчаларингиз билан ғурурланиб юришади. Сизнинг бу муваффақиятингиз ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади. Айниқса, “қор жанги”дек кўринган финал учрашуви тилларда достон бўладики, биз бу ўйинни йиллар давомида эслаб юрамиз ва ҳар бир ёдга олган лаҳзаларимизда ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз.

2018 йил мамлакатимиз спортида, хусусан футболда катта ўзгаришлар йили бўлади. Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдек суянчимиз бор экан, биз бундай ғалабаларга биргаликда ҳали кўп эришамиз. Сиздан ўтинчимиз шуки, ўсишда, изланишда ва меҳнат қилишда давом этинг. Зеро, мамлакат миллий терма жамоасини Жаҳон Чемпионатига ҳам айнан ўзингиз олиб чиқасиз ва миллионлаб ўзбекистонликларга азалий орзулари рўёбини тақдим этасиз. Бугунги ғалаба шу йўлдаги дебоча бўлиб тарихга муҳрланади.

Тарихий ғалаба, тарихий чемпионлик муборак бўлсин! Омад, зафар ҳамда етакчилик сизни асло тарк этмасин! Баракалла!

Умид Ахмаджонов, МОҚ президенти

Рейтинг: +119   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика