Умид Аҳмаджонов ОЧЛда иштирок этадиган ўзбек клубларига омад тилади

Aziz Tukhtamuradov
30 янв 2018, 10:43
Бугун Ўзбекистон жамоалари Осиё чемпионлар лигасида жорий мавсумдаги илк ўйинларини ўтказадилар.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур баҳсларда ҳар иккала жамоамизга ҳам омад тилади.

"Халқимиз хали ҳамон ёш футболчиларимизнинг ғалабасини байрам қилмоқда. Куни кеча футзалчиларимизни яхши ниятлар билан Хитой Тайпейида ўтказиладиган Осиё чемпионатига кузатдик. Улардан умидимиз катта. Насиб қилса, яхши натижалар билан Ўзбекистонга қайтадилар.

Ўз ўрнида бугун Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган икки клубимиз - "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларига омад тилаймиз. Улар бугун ўтказиладиган ўйинларда ғалаба қозониб, "Локомотив" қаторида чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбек халқи сизларга ишонади. Олға, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов .

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olympic.uz