UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  95 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Умид Аҳмаджонов Нукусдаги мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди ФОТО Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Нукусдаги мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди ФОТО

Хабар бериб ўтганимиздек, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда спорт фестивалида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан шаҳарда янги, замонавий, барча талабларга жавоб берувчи 48-сонли мактабгача таълим муассасаси иш бошлади. Бугун, унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари билан биргаликда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди. Байрам тадбирида ушбу муассаса тарбияланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари топширилди. Очилиш маросимида ўзбек футболи юлдузлари Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Жамшид Искандеров ёш спорт иҳлосмандларига мастер-класс намойиш этиб беришди. 

Шунингдек, ўзбек эстрадаси юлдузлари Жасур Умиров, Баҳром Назаров, Фарҳод ва Ширин, "Уммон" гуруҳи каби элимиз суйган санъаткорлар ўз чиқишлари билан йиғилганларга юқори кайфият бағишладилар."Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси аҳолини спортга қизиқтиришни энг қуйи бўғиндан бошлаган. Бу борада муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида иш олиб боряпмиз. Мана янги мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этдик. Бу ерда болажонларнинг таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Бундай муассасалар кўпайишидан хурсандмиз", - деди Умид Аҳмаджонов.


Суратлар муаллифи Хайрулла Холиқов



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика