UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  8 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  439 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2

Умид Аҳмаджонов: Муборак Рамазон ойида футбол мухлислари учун енгилликлар яратишга ҳаракат қиламиз Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: Муборак Рамазон ойида футбол мухлислари учун енгилликлар яратишга ҳаракат қиламиз

Миллионлаб ўзбекистонликлар орзиқиб кутаётган муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.

“Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади”, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов. — “Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, таймларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Бунгача Профессионал футбол лигаси ўйинларнинг иш вақтида бошланмаслигига аҳамият бериб келаётганди. 8-турдан бошлаб эса айрим ўйинлар вақти ҳавонинг исиши сабаб бироз кечиктирилади. Шунингдек, ҳар тўрт йилда бир бор ўтадиган Жаҳон Чемпионати вақтида эса Суперлига клублари таътилга чиқиб кетади. Яъни, мундиал ҳавосидан нафас олишни истаган футбол мухлисларининг эътибори иккига бўлиниб қолмайди.

“Суперлигада 12 та клуб бўлса, улар мамлакатнинг турли бурчакларидан. Демак, ПФЛ ҳар бир вилоятда ифторлик вақти соат нечага тўғри келаётганига эътибор қаратиши керак. Чунки Республиканинг ғарбий ва шарқий минтақаларида оғиз очиш фарқи деярли 1 соатни ташкил қилиши ҳам мумкин. ПФЛ раҳбариятига ҳозирча Суперлига борасида топшириқ берилди. Про-Лига клубларининг савиясини 2—3 йилда кўтариб олсак, бундай масалалар уларни ҳам чеклаб ўтмайди”, — деб фикрини давом эттирди Умид Аҳмаджонов.

“Рамазон ойида юртдошларимиз, шунингдек, таровеҳ намозларига ҳам шошилади. Шундан келиб чиқиб, ўйинларнинг тугаш вақтини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Муҳими — муборак ой давомида футбол мухлислари ўз фарзларини бемалол адо этиш баробарида, стадионларга келишда ҳам давом этишсин. Футбол ҳаммамиз учун байрамдек ўтиши керак”.

“Шу билан бирга тадбиркорларимиз ҳам бундай вақтда ўзларини кўрсатишларини истардим. Стадионларда оғиз очиш ниятида бўлган минглаб одамлар бўлади. Демак, уларга егуликлар, ичимликлар олиб келиш ҳам савобли иш, ҳам чўнтакка бироз бўлса ҳам фойда бўлиши мумкин. ЎФА ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўзаро самимий ҳамкорликни йўлга қўйганимиздан келиб чиқсак, рўзадорлар учун мана шундай хизматларни кўрсатиш истагида бўлганлар учун барча стадионлар ўз эшикларини очиб беради. ЎФА эса босқичма-босқич стадионларимизда мана шундай хизматлар узлуксиз йўлга қўйилиши устида иш олиб боради”, — дейди Умид Муҳаммаджонович ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан йиғилиш вақтида.

Маълумот учун, Рамазон ойи вақтида Суперлиганинг 12, 13, 14, 15-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи бўлиб ўтади. ПФЛ мана шу турларга ўйинлар вақтини Диний қўмита томонидан эълон қилинадиган Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгилайди. Бу борада бирор-бир ўзгаришлар бўлса, мухлисларга маълумот берилади. Шунингдек, уларнинг фикр ва мулоҳазалари ўринли бўлса, улар ҳам имкон қадар кўриб чиқилади.

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика