Умид Аҳмаджонов Андижон шаҳрига ташриф буюрди

Narzulla Saydullayev
18 апр 2019, 10:18
Умид Аҳмаджонов бугун ишчи гуруҳ билан Андижонга ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Андижонда футболни, хусусан, болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш ҳамда қайта таъмирдан чиқарилган "Соғлом авлод" стадионини кўздан кечиришдан иборат. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Шўрбулоқ даҳасида жойлашган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясига ҳам ташриф буюради.

Шунингдек, "Соғлом авлод" стадионида ташкил этиладиган тантанали очилиш маросимида қатнашиб, Суперлига 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилади.

Стадионнинг очилиш маросими 16:00да, "Андижон" - "Насаф" ўйини эса соат 17:00да бошланиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›