UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  3 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  6 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2

Умарали Раҳмоналиев: "Навбаҳор" билан учрашувда "Бунёдкор"нинг нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Навбаҳор" билан учрашувда "Бунёдкор"нинг нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигасининг бу турида Тошкентда "Бунёдкор" - "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Иван Бошкович бошчилигидаги "қалдирғочлар" ўз қароргоҳларида тайёргарликни давом эттиришмоқда. Кечаги машғулотларда барча футболчилар иштирок этди. "Навбаҳор"га қарши ўйинни Суҳроб Иззатов ва Давронжон Эргашев дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. 

Олдиндаги баҳс ҳақида Умарали Раҳмоналиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

 

"Олдинда қийин ўйин кутмоқда. "Навбаҳор" чемпионлик учун курашаётган жамоа ҳисобланади. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. Бу учрашувда яхши натижа қайд этиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Боримизни берамиз, тамом. "Бунёдкор" нималарга қодирлигини кўрсатмоқчимиз. 

Сентябрь ойида терма жамоа билан кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Уругвай, Аргентина билан кечган беллашувлар катта тажриба берди. Шунинг ҳисобига бўлса керак, Словакияга қарши баҳс ўйлаганимизданда енгилроқ кечди",- дейди Умарали Раҳмоналиев. 


Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви 1 октябрь куни 18:30да "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика