UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  7 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  36 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе мазкур йиғинга яқинда U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган бир нечта футболчиларни жалб қилди. Улар эндиликда ёш эмас, балки олимпиячилардир. Кеча кўтаринки руҳда бўлиб ўтган машғулотдан сўнг Умарали Раҳмоналиевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Ёшлар терма жамоасидан сўнг олимпиячилар билан машғулотлар қандай кетяпти? Янги жамоага мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Жаҳон чемпионати қизғин руҳда ўтди. Биз учун катта мактаб вазифасини бажарди, десак муболаға бўлмайди. Кўп нарса ўргандик. Ютишни, мағлубиятдан қандай қилиб чиқиб кетишни. Бундан ҳам яхши натижа қайд этишни истагандик. Аммо сўнгги дақиқада диққат етишмади. Ҳозирги йиғинга тўхталсам, машғулотларни бошлаб олдик. Жуда яхши ва аҳил жамоа шаклланган. Шу боис бу ерда фақат ўсиш мумкин. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.  Албатта, янги жамоага қўшилишда озгина бўлса ҳам кўникма ҳосил қилдим. Ҳозирча қийинчилик туғидргани йўқ. 

- Исроил билан учрашувни дисквалификация сабаб ўтказиб юбордингиз. Гватемала билан ўйин вақтида кейинги ўйинда қатнашмаслигингизни билармидингиз?

- Бу ҳақида ўйлаганим йўқ, фақат ютуқ ҳаёлимда бор эди. Майдонда биринчи навбатда ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Ўша вазиятда икки нафар ҳимоячимиз олдинда қолиб кетгани сабабли тактик фол ишлатишга мажбур бўлдим. Афсуски иккинчи сариқ карточкани олдим. 

- Мусобақа фаворитларидан бири Бразилиянинг Исроилга ютқазиб чиқиб кетиши кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Исроил терма жамоаси жисмоний ҳолати аъло даражада бўлгани учун тартибли футбол кўрсатди. Ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бразилияни чиқиб кетишини албатта сенсация сифатида қабул қилдим. 

- "Рубин" Россия Премьер-лигасига чиқди. Бу сизнинг клубдаги тақдирингизга қанчалик таъсир ўтказади?

- "Рубин"нинг элитага қайтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ишонч тақдим этилса, ўзбекистонлик футболчилар Премьер-лигада бемалол ҳаракат қилиб, футболимиз ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика