Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"
		
		27 ноя 2024 17:42
        Янгиликлар	
	 
				 
				Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"
Қозоннинг "Рубин" клуби сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев ўз кучини Англия чемпионатида синаб кўришни орзу қилиши ҳақида гапириб ўтди.
			Раҳмоналиев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган. 2023 йилнинг январидан бошлаб "Рубин" сафида 27та ўйинда майдонга тушган ва иккита голли пас берган.
"Англия Премьер лигасида ўйнашни хоҳлардим. Уларда ҳужум, ҳимоя ва фикрлаш жуда тез. Бу айнан менга ёқадиган нарса. Қолаверса, у ерда менинг севимли жамоам ўйнайди, шунинг учун ҳам у ерда тўп тепишни хоҳлайман. Россия Премьер лигасини уларнинг чемпионатига қиёслаш мумкин, аммо бунинг учун кўпроқ ҳужумга ўтиб, кўпроқ ностандарт ўйнаш керак", - деди Раҳмоналиев "РИА Новости"га берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар