UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   0 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  7 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  9 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

Улуғбек Мирзаев: "Андижон" кубок баҳсларида узоқроққа бормоқчи" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Андижон" кубок баҳсларида узоқроққа бормоқчи"

Кеча ПФЛ биносида Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръадан сўнг "Андижон" клуби спорт директори Улуғбек Мирзаев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон кубоги баҳсларини "Андижон" нимчорак финалдан бошлайди. Ўтиш босқичдаги "Машъал-2" - "Ғиждивон" ғолибига қарши ўйнаймиз. Бу ўйинда "Машъал-2"нинг имконияти юқорироқ бўлса керак. "Андижон" барча рақибларни ҳурмат қилади. Бизга қуръада битта нарса маъқул келди. Бу босқичдан ўтсак,  биз тўғридан-тўғри кучли тўртлик жамоаларига тўғри келмаймиз. 1/4 босқичдагина кучли рақиблар тўқнаш келар эканмиз. Қанча узоқроқ борсак, бизнинг жамоага шунча яхши бўлар эди" , - дейди Улуғбек Мирзаев.

- Ўзбекистон кубогига эътибор чемпионатга нисбатан камроқ. Шу боис биринчи босқич ғолибига қарши "Андижон" ёшларни майдонга тушириши мумкинми?
- Тўғри, "Андижон" чемпионатда соврин учун курашмайди. Шу боис бизга кубок ҳам, чемпионат ҳам бир хил даражада. 7-8 ўриндан 12-ўрингача бўлган жамоаларни кузатсак, биз таркибни сақлаб қоламиз деган нарса йўқ. Биз соврин учун курашсак экан, таркибни сақлаб бор эътиборни чемпионатга қаратамиз десак. Биз ҳам кубокда узоқроққа боришни режалаштирмоқдамиз. Бизда эътибор доим бир хил бўлади.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика